• 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Туризм Бугун, 09:15

Etihad Airways Абу-Даби ва Тошкент ўртасида кунлик рейсларни йўлга қўйди

БАА миллий авиаташувчиси ҳар куни икки пойтахт ўртасида парвозларни амалга оширади.

190
0
Uzbekistan Airports

Бугун, 10 август куни Тошкент халқаро аэропортида Etihad Airways авиакомпаниясининг Абу-Даби - Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейсини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Airbus А320 ҳаво кемаси соат 02:05 да пойтахт аэропортига қўнди. Авиация анъанасига кўра, самолёт сув аркаси билан, йўловчилар ва экипаж аъзолари эса миллий ширинликлар ва гуллар билан кутиб олинди.

Пойтахт аэропортининг учиб келиш зонасида Etihad Airways, Uzbekistan Airports ва БААнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирокида байрам маросими бўлиб ўтди.

"Etihad Airways" авиакомпаниясининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши мамлакатимизнинг халқаро авиақатновларини ривожлантириш учун муҳим воқеадир. Etihad Airways дунёнинг етакчи авиаташувчиларидан бири бўлиб, Тошкентда бундай ҳамкорнинг пайдо бўлиши йўловчилар учун янги имкониятлар очади ва Ўзбекистоннинг халқаро авиация харитасидаги ўрнини мустаҳкамлайди.

Абу-Даби билан кунлик тўғридан-тўғри рейс нафақат икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантириш, балки йўловчиларга минтақадаги энг йирик авиация марказларидан бири орқали саёҳат қилиш учун қулай имкониятларни тақдим этади," - дея таъкидлади Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Парвозлар ҳар куни Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.

Etihad Airways - Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиаташувчиси бўлиб, 2003 йилда ташкил этилган ва Абу-Даби халқаро аэропортида жойлашган. Авиакомпания кенг йўналишлар тармоғига эга ва ҳақли равишда дунёнинг етакчи авиаташувчиларидан бири ҳисобланади.

190
0

Изоҳ