• 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 09:00

Uzum, PUBG MOBILE ва Ona фонди Билимлар куни шарафига хайрия тадбирини йўлга қўймоқда

PUBG MOBILE ўйинчилари шунчаки ўйинда иштирок этиш орқали бутун Ўзбекистон бўйлаб кам таъминланган оилаларга фарзандларини янги ўқув йилига тайёрлашга ёрдам беришлари мумкин. Uzum, PUBG MOBILE ва Ona фонди эса ўйин ҳамжамиятининг фаоллигини ҳақиқий ёрдамга айлантиради.

307
0
uznews.uz

Қўшма ташаббус Yaxshilik Airdropi деб номланди. Airdrop — PUBG MOBILE нинг энг таниқли элементларидан бири. Ўйинчилар учун у ҳар доим узоқ кутилган қўллаб-қувватлашни англатган: керакли анжомлар билан таъминланган қимматли юк айнан энг зарур пайтда пайдо бўлади. Ҳамкорлар бу ғояни ҳаётга татбиқ этишди. Бу сафар Yaxshilik Airdropi ўйин ресурслари эмас, балки умид ва болалар янги ўқув йилини ишонч билан бошлашлари учун зарур бўлган барча нарсаларни олиб келади.

Лойиҳанинг асосий мақсади ҳатто оддий ўйинда иштирок этиш ҳам катта хайрли ишнинг бир қисмига айланиши мумкинлигини кўрсатишдир. Ҳар бир ўйин онини ҳақиқий ёрдамга айлантириш мумкин, токи 1 сентябрга қадар ҳеч бир бола зарур мактаб қуролларисиз қолмасин. Зеро, ҳамжамият қудрати виртуал оламдан ташқарида ҳам одамлар ҳаётини ўзгартиришга қодир.

PUBG MOBILE даги махсус ўйин тадбири давомида ўйинчиларнинг фаоллиги Uzum ва PUBG MOBILE томонидан тўлиқ молиялаштириладиган янги ёрдам ҳажмларини очиб беради. Ҳамжамият тадбирда қанчалик фаол иштирок этса, болаларга шунча кўп мактаб тўплами топширилади. Бунда ўйинчиларнинг ўзларидан ҳеч қандай пул маблағи талаб этилмайди.

Ҳар бир брендланган мактаб тўплами рюкзак ва ўқиш учун зарур бўлган жиҳозлар тўпламини ўз ичига олади: дафтарлар, қаламдон, рангли қаламлар, ручка, стикерлар ва термокружка. Тўпламлар мамлакатнинг турли ҳудудларидаги болаларга топширилади, уларнинг тақсимоти билан эса Ona жамоат фонди шуғулланади.

«Биз ҳар ким ёрдам бера олишини кўрсатмоқчимиз — баъзан бунинг учун смартфон экранида бир неча марта босишнинг ўзи кифоя. PUBG MOBILE билан биргаликда биз янги ўқув йили бошланишига қадар 5000 нафар бола ўқиш учун зарур бўлган барча нарсаларни олиши учун технологиялар, ҳамжамият кучи ва бошқаларга ёрдам бериш истагини бирлаштирамиз», – деди Uzum компаниясининг ташқи коммуникациялар ва ESG лойиҳалари бўйича директори Мария Скорик.

PUBG MOBILE да таъкидлашларича, ўйин ҳамжамияти анча вақтдан бери одамларни нафақат кўнгилочар машғулотлар, балки муҳим ижтимоий ташаббуслар атрофида ҳам бирлаштириб келмоқда.

«Биз ўйинчиларимизнинг фаоллигини жамиятга фойда келтирадиган ҳақиқий кучга айлантириш имкониятидан чин дилдан мамнунмиз. Акцияда ҳар ким иштирок этиши мумкин ва ўйин ҳамжамияти қанчалик фаол бўлса, Uzum ва PUBG MOBILE қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларга шунчалик кўп мактаб тўпламларини тақдим этади», – деди PUBG MOBILE нашриёт ишлари бўйича минтақавий директори Хунда Лу.

Ona фонди вакилининг таъкидлашича, болани мактабга тайёрлаш кўплаб оилалар учун жиддий молиявий юк бўлиб қолмоқда.

«Ҳар бир мактаб тўплами рюкзак ва канцелярия буюмларидан кўра кўпроқ нарсани англатади. Бу боланинг мактабга тайёргарлик билан келиши, ўзини ишончлироқ ҳис қилиши ва ўқув йилини синфдошлари билан тенг равишда бошлаши учун имкониятдир. Бизнес, технологиялар ва минглаб одамларни умумий мақсад атрофида бирлаштирган ташаббус учун ҳамкорларимиздан миннатдормиз», – дея таъкидлади фонд вакили.

Хайрия ташаббуси Билимлар кунига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлиб, бизнес, ўйин ҳамжамияти ва жамоат ташкилотларини болаларни қўллаб-қувватлаш учун бирлаштириш, шу билан бирга Ўзбекистонда хайрия маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишга қаратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

307
0

Изоҳ