Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, 9 август куни соат 10:30 ларда Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 “Тошкент–Душанбе” халқаро автомобиль йўлининг 125-километрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Chakman русумли транспорт воситаси қайрилиб олиш қисмида бурилаётган вақтда шу йўналишда йўлнинг чап бўлагида ҳаракатланаётган Kaptiva билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Kaptiva ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ