Аввалроқ Наманганда эркак ўзи билан автобусда кетаётган 18 ёшли йўловчининг сон қисмини ушлагани бунга жавобан қиз уни ургани ва дастлаб иккаласи ҳам жаримага тортилгани ҳақида ёзган эдик.
Наманган вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан енгил тан жароҳати етказганлиги учун жавобгарликка тортилган 18 ёшли қизга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қайта кўриб чиқилди.
Қайта кўриб чиқиш натижасида суд қизнинг ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилганини аниқлади. Шу муносабат билан қизга нисбатан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, маъмурий иш юритиш тугатилган.
Шу билан бирга, апелляция инстанцияси уни хафа қилган шахсга нисбатан қарорни қайта кўриб чиқди. Суд ишни дастлабки кўриб чиқишда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилиги инобатга олинмасдан, унга нисбатан ҳаддан ташқари енгил жазо тайинланган деган хулосага келди.
Натижада эркакка нисбатан биринчи инстанция суди қарорининг тегишли қисми бекор қилиниб, унга нисбатан оғирроқ жазо тайинланган.
Изоҳ