• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:39

Россияда дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари ватанга олиб келинди

Президент топшириғи билан тузилган ҳукумат комиссияси ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштирди.

148
0
ФВВ

Жорий йилнинг 10 август куни Россиянинг Татаристон Республикасидаги Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга дронлар орқали ҳужум содир бўлгани ва ҳужумлар оқибатида ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида Нижнекамск шаҳридаги қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, бир қатор ўзбекистонликлар эса турли даражада тан жароҳатлари билан шифохоналарга жойлаштирилган.

Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати Татаристонда дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар берди.

"Ўзбекистон президентининг топшириғига мувофиқ ташкил этилган Ҳукумат комиссияси доирасида Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миграция агентлиги ва бошқа масъул идоралар томонидан ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини Ватанга олиб келиш, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди," - дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Асадов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Н.Қосимов зудлик билан воқеа жойига бориб, маҳаллий масъул идоралар билан учрашувлар ўтказди.

Натижада, бугун, 12 август куни махсус авиарейс орқали ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келиниши таъминланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мазкур ҳолат билан боғлиқ барча масалалар, жумладан, жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари Россия томони билан ҳамкорликда назоратга олинган.

148
0

Изоҳ