• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 12 август 10:56

Наманганда автобусда қизга шилқимлик қилган эркак ва унга жавоб қайтарган қиз жаримага тортилди

66 ёшли эркак автобусда 18 ёшли қизнинг сонидан ушлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Қиз эса бунга жавобан эркакни калтаклаган. Ҳар иккиси ҳам жаримага тортилди.

572
0
gov.uz/oz/namangancity

Жорий йилнинг 27 июль куни Наманганда шаҳар автобусида 18 ёшли қиз ва 66 ёшли эркак ўртасида содир бўлган жанжал бўйича суд иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб.

Иш ҳужжатларига кўра, эркак қизнинг сон қисмидан ушлаб унга шаҳвоний шилқимлик қилган, шундан сўнг қиз унии уриб, соғлиғини бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жарохати етказган.

Суд уларнинг ҳар иккисини ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликда айбдор деб топди. Қизга МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан (енгил тан жароҳати етказиш) БҲМнинг ярим баравари (206 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Эркак 41-1-модданинг 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топилди. Унга БҲМнинг 2 баравари (824 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.

572
0

Изоҳ