"Тошкент-Аэро" контрабандага қарши курашиш бўлими ва пойтахт халқаро аэропортидаги чегара божхона пости ходимлари мамлакатга гиёҳванд моддаларни олиб киришга уринишнинг олдини олди.
Хусусан, Бангкокдан келган ва "яшил" йўлакдан ўтаётган икки нафар йўловчининг юкидан "мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситаси топилган.
Умумий оғирлиги 6,8 кг бўлган гиёҳванд моддалар вино шишалари ва пластик идишларда яширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ