Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида 12 августдан 15 августга қадар айрим истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Маълум қилинишича, Янгиҳаёт туманидаги “Ташаббус” МФЙ, Сергели 5А мавзесида жойлашган эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ҳудуддаги ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан 12 август соат 08:00 дан 15 август соат 17:00 гача Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги бир қатор маҳаллаларда газ таъминоти чекланади.
Янгиҳаёт туманида: “Йўлдош”, “Машъал”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чароғон”, “Чорбоғ”, “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Тошкент”, “Файзли” ва “Чортоқ” МФЙларидаги ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчилар.
Сергели туманида: “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Мададкор”, “Зийнат”, “Эзгулик”, “Янги Сергели”, “Соҳибқирон”, “Софдил”, “Сўғдиёна”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Саховат”, “Қипчоқ”, “Қут-барака” ва “Дарё бўйи” МФЙларидаги ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчиларда газ бўлмайди.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти истеъмолчиларга босқичма-босқич қайта тикланади.
Газ таъминотидаги вақтинчалик узилишлар туфайли юзага келадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.
Изоҳ