• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 19:45

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари Ўзбекистон–Америка муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етганини қайд этиб, халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.

397
0

Бугун, 7 август куни Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади.

Қайд этилишича, Дональд Трамп Ўзбекистон–Америка муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етганини ҳамда икки давлат раҳбарлари ўртасида яқин ва ишончли мулоқот ўрнатилганини таъкидлаган.

Олий даражада эришилган барча келишувларни изчил амалга оширишдан мамнуният билдирилиб, стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, деярли барча ҳамкорлик йўналишларини қамраб олган икки томонлама алоқалар ва ўзаро ташрифлар жадал суръатда ривожланаётгани юқори баҳоланди.

Халқаро кун тартибини муҳокама қилиш доирасида глобал хавфсизликни таъминлаш, халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқди.

Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

397
0

Изоҳ