• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Криминал 7 август 17:08

$60 минг пора олганликда айбланган Наманган собиқ ҳокимига ҳукм ўқилди

У пора олиш, фирибгарлик, мансабга совуққонлик билан қараш, мансаб ваколатларидан четга чиқиш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

7347
0
Архив фото

Ўзбекистон тумани жиноят ишлари бўйича судининг қарори билан Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими А.О. ва бошқа шахслар ЖКнинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди:

— 167-модда 3-қисми "а" банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);

— 168-модда 3-қисми "в" банди (фирибгарлик);

— 205-модда 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш);

— 206-модда 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатларидан четга чиқиш);

— 207-модда 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш);

— 209-модда 2-қисми "а" банди (мансаб сохтакорлиги);

— 210-модда 3-қисми "а" банди (пора олиш).

А.О. га 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у уч йил муддат давомида моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ва фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Яна уч нафар судланувчига 7 йилдан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Икки нафар судланувчи 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишларига, яна бир судланувчи эса 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрь ойида Наманган шаҳри ҳокими $60 минг пора олаётган вақтида қўлга олинган эди. У ушбу пул эвазига тадбиркорга эски турар жойлар ўрнида янги кўп қаватли уй-жой қуриш ҳуқуқини беришни ваъда қилган.

Жорий йил апрель ойида шаҳар маъмуриятининг собиқ раҳбари устидан суд жараёни бошланган эди.

7347
0

Изоҳ