• 11 935 сўм
    -17.49
  • 13 788 сўм
    8.47
  • 145 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 935 сўм
    -17.49
  • 13 788 сўм
    8.47
  • 145 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:35

Каракалпакстанда Сайкўл кўли соҳилида сафарий-туризм мажмуаси ташкил этилади

Лойиҳа доирасида миллий ўтовлар, дам олиш ва балиқ овлаш ҳудудлари, от сайри ҳамда йўлтанламас автомобилларда сафарий турлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

37
0
Instagram

Сайкўл кўли соҳилида сафарий-туризмни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа Қорақалпоғистоннинг, хусусан, Амударё туманининг туристик салоҳиятини ошириш, янги туристик маҳсулотлар яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ички ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.

Лойиҳа доирасида:

  • 5 та миллий ўтов;
  • умумий овқатланиш шохобчаси;
  • сувенирлар дўкони;
  • пляж ҳудуди;
  • балиқ овлаш жойи;
  • санитария-гигиена инфратузилмаси;
  • от сайри учун имкониятлар ташкил этилади.

Бундан ташқари, туроператор компания ихтиёрида сафарий турларни ташкил этиш учун 10 та йўлтанламас автомобиль бўлади.

Қайд этилишича, бу сайёҳларга чўл ҳудудининг ноёб табиати ва манзаралари билан хавфсиз ҳамда қизиқарли тарзда танишиш имконини беради.

37
0

Изоҳ