• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 11:21

Урганчда BYD Chazor ҳайдовчиси қасддан бир нечта автомашинани шикастлади

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

635
0
Видеодан кадр

BYD автомашинаси ҳайдовчиси тўхтаб турган бир нечта автомашинага шикаст етказилаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ маълумот берди.

Жорий йилнинг 4 август куни Урганч шаҳрининг "Истиқлол" маҳалласи ҳудудида 2000 йилда туғилган Ш.Б. ҳамда Урганч туманининг "Шерматлар" маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Х.Б. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Натижада Х.Б. ўзига тегишли бўлган қора рангли BYD Chazor автомашинасини кескин бошқариб, Ш.Б.га тегишли Cobalt автомашинага, шунингдек воқеа жойида тўхтаб турган бошқа фуқароларга тегишли оқ рангли BYD Chazor ҳамда Damas автомашиналарига қасддан шикаст етказган. Оқибатда транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳодиса оқибатида фуқароларга тан жароҳати етмаган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан "Ташвиш тугмаси" орқали келиб тушган хабарга асосан воқеа жойига зудлик билан етиб борган ИИО ходимлари томонидан ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари тўхтатилиб, иштирокчиларнинг барчаси ИИОга олиб келинган.

"Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади," - дейилади хабарда.

635
0

Изоҳ