• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:10

Тошкентда суд раҳбарлари 1 200 дан ортиқ фуқарони қабул қилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун ўтказилган оммавий сайёр қабулда 1 200 дан ортиқ фуқаро ўзини қийнаётган масалалар билан бевосита суд тизими раҳбарларига мурожаат қилди. Қабул жараёнида айрим масалаларга жойидаёқ ечим топилди.

35
0
Олий суд

Давлат раҳбари томонидан белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад суд органларининг аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топишдан иборат бўлди.

Қабулда Олий суд ва Судьялар олий кенгаши раислари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти судлари раислари ўринбосарлари, судьялар ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.

Фуқаролар ўзларини қизиқтирган ва қийнаётган масалаларни суд органлари раҳбарларига бевосита баён қилиш имконига эга бўлди. Мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган ариза ва шикоятлар эса белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида 854 та иш бўйича жами 1 279 нафар мурожаатчи қабул қилинди. Шундан 403 та ариза ва шикоят қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Яна 410 та мурожаат юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Эътиборлиси, 41 та мурожаат сайёр қабулнинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди.

Бундай сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларга қонуний ечим топиш ва аҳолининг суд органлари билан бевосита мулоқот қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, бу каби учрашувлар суд ҳокимияти фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

35
0

Изоҳ