• 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 11:06

Тошкент шаҳар ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди

Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари ҳокимга маслаҳатчи бўлди.

354
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ниғманов Фатҳулла Убайдуллаевич Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари – шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Фатҳулла Ниғманов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2012 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини геодезик ҳисоблаш ва бошқа тармоқлар муҳандислиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мазкур тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Меҳнат фаолияти давомида Фатҳулла Ниғманов Юнусобод тумани ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, Бектемир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ҳам фаолият олиб борган.

354
0

Изоҳ