• 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 14:10

Тошкентда икки йўловчи ташувчи автобус ЙТҲга учради: жароҳатланган бор - видео

Жароҳат олган йўловчи тез тиббий ёрдам орқали Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига етказилган.

323
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 2 август куни эрталаб Тошкент шаҳрида икки Yutong русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бунинг оқибатида бир нафар йўловчи тан жароҳати олди.

Маълум қилинишича, соат 08:10 атрофида 17-сонли йўналишда ҳаракатланаётган Yutong автобуси Юнусобод туманидаги Амир Темур шоҳ кўчасида, "Юлдуз" бекатида тўхтаб турган 85-сонли йўналишдаги Yutong электробусининг орқа қисмига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида газ автобусидаги бир нафар йўловчи жароҳат олиб, тез тиббий ёрдам орқали Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига етказилган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилган.

Тўқнашув натижасида шикастланган ҳар икки автобусни қайта йўналишга чиқариш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

323
0

Изоҳ