• 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:58

Ҳиндистон Ўзбекистонга қарийб 34 минг тонна мол гўшти экспорт қилди

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.

98
0
Қишлоқ хўжалик вазирлиги

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.

Қайд этилишича, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.

Ушбу даврда Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар қуйидагилар бўлди:

Ҳиндистон — 33,9 минг тонна;
Беларус — 19,6 минг тонна;
Қозоғистон — 10,6 минг тонна;
Покистон — 4 минг тонна;
Бошқа давлатлар — 4 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали гўшт импорт қилиш бўйича амал қилиб келаётган имтиёз йил охиригача узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

98
0

Изоҳ