Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг кекса аёлга нисбатан ножўя ҳаракатлар содир этгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 4 август куни соат тахминан 05:30 да Яшнобод тумани «Ширинобод» маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган М.Х. маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Маълум қилинишича, у воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилган.
Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан М.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик), 187-моддаси (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) белгилари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.
Изоҳ