2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 373 минг 389 нафар тирик туғилган чақалоқ рўйхатга олинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келиб, мазкур ҳудудда олти ойда 46 436 нафар чақалоқ дунёга келган.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (41 773 та), Қашқадарё вилояти (41 261 та) ва Сурхондарё вилояти (35 461 та) қайд этилган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 32 949 та, Наманган вилоятида 31 441 та, Тошкент вилоятида 29 024 та, Тошкент шаҳрида эса 27 446 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.
Туғилишлар сони бўйича кейинги ўринларни Бухоро вилояти (17 535 та), Хоразм вилояти (17 112 та), Жиззах вилояти (16 949 та), Қорақалпоғистон Республикаси (15 894 та), Навоий вилояти (10 724 та) ва Сирдарё вилояти (9 384 та) эгаллаган.
Статистикага кўра, мамлакатда қайд этилган барча туғилишларнинг қарийб ҳар саккизтасидан бири Самарқанд вилояти ҳиссасига, ҳар тўққизтасидан бири эса Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари биргаликда республикадаги жами туғилишларнинг 35 фоизга яқинини ташкил этган. Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.
Ўртача ҳисобда, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда кунига қарийб 2 063 нафар, яъни ҳар соатда 86 нафардан ортиқ чақалоқ дунёга келган.
Изоҳ