• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:09

Ўзбекистонда банкка қўйилган омонатларга солиқ жорий этиладими?

Фискал таҳлиллар институти омонат фоиз даромадларига солиқ жорий этилиши юзасидан изоҳ берди.

180
0
uznews.uz

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида банк омонатлари бўйича фоиз даромадларига солиқ жорий этилиши ҳақидаги таклиф кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Фискал таҳлиллар институти ушбу масала юзасидан расмий муносабат билдириб, жамоатчиликка бир қатор муҳим изоҳларни тақдим этди. 

Институтга кўра, муҳокамаларга сабаб бўлган таклиф илмий-таҳлилий тадқиқот натижаси бўлиб, у фақат экспертлар ва мутахассислар ўртасидаги касбий муҳокама учун илгари сурилган ғоя ҳисобланади. Мазкур таклиф ҳеч қандай расмий қарор, ҳужжат ёки қонун лойиҳаси мақомига эга эмас.

Шунингдек, институт ҳозирча амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритилиши режалаштирилмаганини таъкидлади. Солиқ кодексига ўзгартиришлар фақат белгиланган тартибда, кенг жамоатчилик ва экспертлар иштирокида тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқлангандан кейингина амалга оширилади.

Қайд этилишича, айни пайтда жисмоний шахсларнинг банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан озод этилган ва бу тартиб ўзгаришсиз қолмоқда.

Институтнинг маълум қилишича, тадқиқот хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида тайёрланган бўлиб, унинг мақсади даромадларнинг адолатли тақсимланиши ҳамда солиқ тизимидаги турли даромад турлари ўртасидаги мувозанатни илмий жиҳатдан баҳолашдан иборат.

Шунингдек, таклифда сўз юритилган эҳтимолий солиқ ставкаси фақат банк омонатларидан олинган фоиз даромадларига тааллуқли бўлиб, омонатнинг асосий суммасига солиқ солиш назарда тутилмаган.

Фискал таҳлиллар институти илмий изланиш ва очиқ фикр алмашиш унинг фаолиятининг асосий тамойили эканини билдириб, бундай таклифлар якуний қарор эмас, балки муҳокама учун илгари суриладиган ғоялар эканини яна бир бор эслатди. Шу билан бирга, институт келгусида ҳам тадқиқотларни очиқлик, холислик ва фуқаролар манфаатларини инобатга олган ҳолда давом эттиришини маълум қилди.

180
0

Изоҳ