Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +38...+41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+43 даражагача исийди. Бу июль ойининг охири ва август ойининг боши учун бўлган иқлимий меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.
1-2 август кунлари иссиқ об-ҳаво республика ҳудудининг катта қисмида сақланиб туради, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда иссиқ пасайиши бошланади. Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Кейинги ҳафтада ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кузатилади.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан 31 июль-2 августда кундузи +37...+40 даража, кечаси +23...+26 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ