• 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 13:37

"Бунёдкор" футбол клубига 5 млрд сўм ажратилди

ушбу хатдан сўнг "Қизилқум" ва "Бунёдкор" ўйини ўтказилмайдиган бўлди ва "Бунёдкор" жамоасига техник мағлубият ёзилди.

137
0
ФК Бунёдкор

Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клубига давлат томонидан амалий ёрдам кўрсатиш бошланди. Клубнинг маълум қилишича, Ўзбекистон президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сон қарори асосида жамоага 5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Клуб раҳбарияти мазкур қўллаб-қувватлов учун давлат раҳбари ва ҳукуматга миннатдорлик билдириб, жамоа Суперлиганинг навбатдаги учрашувларига режа асосида тайёргарликни давом эттираётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ молиявий қийинчиликлар сабаб "Бунёдкор" Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашув учун Навоийга бора олмаслиги ҳақида ЎзПФЛга хат ёзган эди.

ЎзПФЛнинг маълум қилишича, ушбу хатдан сўнг "Қизилқум" ва "Бунёдкор" ўйини ўтказилмайдиган бўлди ва "Бунёдкор" жамоасига техник мағлубият ёзилди.

Маълумот ўрнида, "Бунёдкор" Суперлигадаги 16-турни 8 август куни ўз уйида ОКМК жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув соат 19:30 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

137
0

Изоҳ