• 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:01

Тошкентда ёлғиз ўзи уйда қамалиб қолган кекса аёл ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштирилди

Ижтимоий миллий ҳимоя агентлиги текширув ўтказиб, тегишли масъуллар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

162
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда 86 ёшли аёл уйда ёлғиз яшаганлиги, уйда ўзи қамалиб қолганлиги ҳақида хабар берилганди. 

Ижтимоий миллий ҳимоя агентлиги хабарига кўра, агентликнинг ҳудудий масъуллари ҳамда соҳа мутахассислари ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида жойига чиқиб, атрофлича текширув ўтказган.

Ўрганиш давомида маълум бўлишича, фуқарога 2026 йил 11 июнь кунидан бошлаб уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун ваучер шакллантирилган бўлиб, ҳафтасига 4 маротаба хизмат кўрсатиб келинган. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг хулосасига кўра, фуқаро когнитив бузилишлар ва томирли деменция касаллигидан азият чекаётгани аниқланган ҳамда мунтазам шифокор назоратида бўлиб келган.

Фуқаронинг соғлиғини комплекс баҳолаш мақсадида қўшимча тиббий кўрик ташкил этилган. Кўрик якунига кўра, Л. Журавлёвага “2-3-даражали дистсиркулятор энцефалопатия, когнитив бузилишлар ва томирли деменция” ҳамда “тарқоқ остеохондроз” ташхиси тасдиқланди.

Мутахассислар, шунингдек, фуқаронинг хотира, фикрлаш ва атроф-муҳитда мўлжал олиш қобилияти сустлашиб, мустақил овқатланиш ҳамда кундалик эҳтиёжларини қондира олмаётганини аниқлади. Кузатув шунингдек, унинг ёлғиз қолганда ўзига ва атрофдагиларга зарар етказиш хавфи юқори эканини кўрсатди (газ жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш, эшикни очиқ қолдириш каби ҳолатлар).

Фуқаронинг доимий парваришга муҳтожлигини инобатга олиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан у Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштирилган.

“Ҳозирги кунда фуқарога ушбу марказда тиббий ва 24 соатлик парвариш хизмати кўрсатилмоқда, соғлиғи эса барқарор ва муносиб шароит таъминланганлиги маълум қилинади.

Шу билан бирга, туман “Инсон” маркази ва тиббиёт бирлашмаси ходимларидан иборат мониторинг гуруҳи фуқаронинг аҳволи оғирлашиб бораётганини ўз вақтида аниқламагани ва унга доимий парваришга муҳтожлик даражасини белгиламагани сабабли, тегишли масъуллар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, - дейилади хабарда.

162
0

Изоҳ