• 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:47

Андижонда 21 боғча болалари билан ЙТҲга учраган Tracker ҳайдовчисига ҳукм ўқилди

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган, яна саккиз нафар бола турли даражада тан жароҳати олган.

467
0
uznews.uz

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 21 нафар болани хусусий боғчага олиб кетаётган Tracker автомобили иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд ҳукми чиқарилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳужжатларига таяниб.

Иш материалларига кўра, фожиа жорий йилнинг 21 февраль куни эрталаб Хўжаобод–Бобур автомобиль йўлида содир бўлган.

40 ёшли аёл ўзининг Tracker автомобилига 21 нафар болани ўтқазиб, хусусий боғча томон ҳаракатланган. Йўлда у бошқарувни йўқотган ва автомобил йўл четидан чиқиб кетиб, бетон таянчга келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида саккиз нафар бола турли даражада жароҳат олган. Олти ёшли қизалоқ эса шифохонада вафот этган.

Судда ҳайдовчи болаларни қўпол равишда қоидаларни бузган ҳолда ташиганини тан олган. Унинг айтишича, болалар нафақат олд ва орқа ўриндиқларда, балки юкхона қисмига ҳам жойлаштирилган.

Ҳайдовчи сўзларига кўра, ҳодисага чап томондан катта тезликда қувиб ўтган бошқа автомобил сабаб бўлган.

«Қўрқиб кетдим ва беихтиёр рулни ўнгга бурдим. Кейин машина йўл четига чиқиб кетди ва бошқарувни бутунлай йўқотдим. Юз берган воқеадан чин дилдан афсусдаман», — деган у судда.

Айбланувчи II гуруҳ ногирони ва уч нафар фарзанднинг онаси эканини маълум қилиб, жазони енгиллаштиришни сўраган.

Хўжаобод тумани жиноят ишлари бўйича суди аёлни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топди.

Суд унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаб, яшаш жойини тарк этишни тақиқлади. Шунингдек, у 2 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

467
0

Изоҳ