Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 30 июль куни бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди, улар орасида:
- Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси участкалари тўғрисида шартнома;
- Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим;
- Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим;
- Олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим;
- Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;
- Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга Баённома;
- Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекреатсия хўжалиги объектлари тўғрисидаги битимга Баённома;
- 2026-2027 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги чора-тадбирлар режаси;
- 2026-2027 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режаси;
- Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Тон туманидаги "Бўстон" пансионати бўйича шартнома;
– 2026–2027 йилларга мўлжалланган агросаноат мажмуи соҳасидаги амалий тадбирлар режаси.
Изоҳ