• 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 13:00

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Россия президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаб, унинг Россия-Ўзбекистон стратегик шериклигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.

77
0
kremlin.ru

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 69 ёшга тўлди. Россия президенти Владимир Путин давлат раҳбарига табрик йўллади.

Владимир Путин ўз табригида Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолияти Ўзбекистоннинг муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, халқаро майдондаги обрў-эътибори ошиши билан ажралиб турганини таъкидлади.

"Сизнинг Россия-Ўзбекистон кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик шахсий ҳиссангизни баҳолаш қийин.

Дўстона муносабатларимизни чин дилдан қадрлайман. Албатта, икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун бўламан," - дейилади табрикда.

Россия президенти Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига фаровонлик ва янги зафарлар тилади.

77
0

Изоҳ