• 12 049 сўм
    62.28
  • 13 742 сўм
    50.05
  • 153 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 049 сўм
    62.28
  • 13 742 сўм
    50.05
  • 153 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 16:20

Наманганда ҳосилни ҳимоя қилиш учун дўлга қарши ракеталар қўлланилди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида дўл ёғиши ортидан қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш мақсадида мутахассислар томонидан 18 та "Алазань-6" дўлга қарши ракета қўлланилди.

92
0
uznews.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 23 июль куни Қирғизистон ҳудудидан Янгиқўрғон тумани томон конвектив дўлли булутлар силжиган. Бунинг оқибатида ҳудудда кучли дўл ёғган.

Шундан сўнг Янгиқўрғон гидрометеорология мажмуаси мутахассислари дўлнинг яна давом этишининг олдини олиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини унинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида дўлли булутларга таъсир кўрсатиш ишларини амалга оширди.

Жами 18 та "Алазань-6" дўлга қарши ракета ишлатилди. Улардан 6 таси 1-сонли технологик қўмондонлик пунктидан Исковот, Янгиҳаёт ва Хадикент йўналишларида, яна 6 таси 3-сонли пунктдан Боғистон ва Ўртайалонғоч йўналишларида, қолган 6 таси эса 4-сонли пунктдан Боғистон, Ўртайалонғоч ва Хадикент йўналишларида учирилди.

92
0

Изоҳ