Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, якшанба куни 36–39 даражагача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 40–42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун ҳаво ҳарорати 34–36 даража бўлади. Шанба куни кечаси 21–23 даража, кундузи 35–37 даража, якшанба куни эса кечаси 22–24 даража, кундузи 36–38 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ