• 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:31

"Ўзбекнефтгаз"нинг собиқ раҳбари, Enter Engineering ва Eriell раҳбарларига 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг собиқ раҳбари Баҳодир Сидиқов ва яна бир қатор йирик компаниялар топ-менежерларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди.

144
0
Sputnik

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Баҳодир Сидиқовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Иш бўйича "Ўзбекнефтгаз" раиси собиқ ўринбосари Бахтиёр Анорқулов, Eriell Management директори Нодиржон Бобоев ҳамда Enter Engineering раҳбари Улуғбек Усмонов ҳам айбланувчи сифатида иштирок этмоқда.

Уларга ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги билан боғлиқ айбловлар қўйилган.

Хусусан, Баҳодир Сидиқовга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" ва "в" бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси 2-қисми "а" ва "б" бандлари (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда 209-моддаси 2-қисми "а" ва "б" бандлари (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов эълон қилинган.

Бахтиёр Анорқуловга ҳам ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 2-қисми бўйича айбловлар қўйилган.

Улуғбек Усмоновга ЖКнинг 167-модда 3-қисми ва 209-модда 2-қисми "б" банди, Нодиржон Бобоевга эса ЖКнинг 167-модданинг 3-қисми бўйича айблов эълон қилинган.

Айбланувчиларнинг барчасига нисбатан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

Ҳозирда мазкур жиноят иши биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

144
0

Изоҳ