• 12 049 сўм
    62.28
  • 13 742 сўм
    50.05
  • 153 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 049 сўм
    62.28
  • 13 742 сўм
    50.05
  • 153 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:00

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири Покистоннинг янги элчисини қабул қилди.

30
0
ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистоннинг мамлакатимиздаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Мудассир Типуни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, Стратегик шериклик кенгаши доирасидаги механизмлар фаолиятини жонлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришни устувор вазифалар сифатида белгилади.

Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Аҳмад Фаруқ мамлакатдаги дипломатик ваколатхонага уч йил давомида раҳбарлик қилган.

30
0

Изоҳ