Жорий йилнинг 17 июль куни соат 13:00 атрофида Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Пахтазор маҳалласида жойлашган Мулла-Булоқ фермер хўжалиги ҳудудида томчилатиб суғориш учун мўлжалланган сунъий ҳовузда уч нафар вояга етмаган қиз чўкиб кетган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
17 ёшли С.О., 16 ёшли О.А. ва 14 ёшли Х.К.лар ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қизлар сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган.
Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, учаласининг ўлимига нафас йўлларига сув кириши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.
Ҳозирда Мирзачўл тумани прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ