Жорий йилнинг 21 июль куни соат 18:15 атрофида Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, "Шаббод" кўчасида ЙПХ ходими ўзига бириктирилган Tracker патруль автомобилини бошқариб кетаётган вақтида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1951 йилда туғилган С.А.ни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ