• 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:03

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлган эр-хотин 5 йилга қамалди

Ота-она қарзларини тўлаш ва молиявий муаммоларини ҳал қилиш мақсадида янги туғилган фарзандини сотишга уринган.

529
0
Видеодан кадр

Фарғона шаҳар жиноят ишлари бўйича судида ўзининг янги туғилган чақалоғини сотишга уринган ёш эр-хотинга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш материалларига кўра, эркак ва аёл 2024 йил октябрь ойида танишиб, никоҳни расман рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда қариндошларидан яширин равишда бирга яшай бошлаган. 2025 йил октябрь ойида эса уларнинг ўғил фарзанди туғилган.

Судда аёл жиноятга молиявий қийинчиликлар сабаб қўл урганини айтган. Унинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушган маблағни ўз қарзлари, турмуш ўртоғининг кредитларини ёпиш ҳамда ишлаш учун Туркияга боришга сарфлаш режалаштирилган.

Шунингдек, у дастлаб болани сотиш таклифига рози бўлмаганини, аммо таниши бола «яхши шароитда тарбияланади» деб ишонтиргач, бу фикрга кўнгил қўйганини билдирган. Судланувчининг айтишича, турмуш ўртоғи сотув ҳақида битим куни хабардор бўлган. Шу сабаб улар ўртасида жанжал чиққан, аммо кейинчалик эркак ҳам ёрдам беришга розилик билдирган. Уларнинг режасига кўра, шундан сўнг ажрашиш нияти ҳам бўлган.

Суд қарорига мувофиқ, ҳар иккиси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд боланинг кейинги тақдирини ҳал этиш масаласини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қўқон шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Болаларни ҳимоя қилиш бўлимига топширди.

529
0

Изоҳ