ФИФА АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати якунлари бўйича ташкилот рекорд даражада, тахминан 15 миллиард АҚШ доллари даромад олганини маълум қилди. Бу аввалги прогнозлардан ҳам юқори кўрсаткич бўлди.
Даромаднинг асосий манбалари:
- Телетрансляция ҳуқуқлари – энг катта даромад манбаи.
- Спонсорлик ва маркетинг шартномалари – Coca-Cola, Adidas, Visa, Hyundai, - Qatar Airways каби глобал ҳамкорлар ҳиссаси.
- Чипталар ва VIP Hospitality пакетлари – 48 жамоа ва 104 учрашув туфайли тушум кескин ошди.
- Лицензиялаш ва мерчендайзинг – расмий маҳсулотлар, лицензиялар ва бошқа тижорат ҳуқуқлари.
Таққослаш учун:
- 2018 йил Россия ЖЧ – тахминан 6,1 млрд доллар даромад.
- 2022 йил Қатар ЖЧ – тахминан 7,5 млрд доллар даромад.
- 2026 йил АҚШ–Канада–Мексика ЖЧ – 15 млрд доллар атрофида даромад.
Шу билан бирга, 2026 йилги мусобақада иштирок этган 48 терма жамоага жами 871 миллион доллар мукофот пули ажратилди. Чемпион жамоа 51 миллион доллар мукофот олди.
Маълумот ўрнида, тарихда илк бор иштирок этган ва мусобақада салбий натижа қайд этган Ўзбекистон МТЖга 10,5 млн доллар мукофот пули ажратилди.
Бу натижа 48 жамоали янги формат, ўйинлар сонининг 64 тадан 104 тага оширилиши ҳамда тижорат ҳуқуқлари ҳажмининг кенгайиши туфайли ФИФА тарихидаги энг даромадли Жаҳон чемпионати сифатида қайд этилди.
Изоҳ