• 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:30

Бу йил банклар ҳамда маҳалла уюшмалари учун синов ва амалий аттестация йили бўлади

Кейинги уч ой давомида самарали натижа кўрсатган раҳбарлар ўз лавозимида қолади, ўзгариш қила олмаганлари эса ишдан озод этилади.

46
0
prezident.uz

Президент раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик якунлари ҳамда йил охирига қадар устувор вазифалар муҳокама қилинган видеоселектор йиғилиши бошланди

Йиғилишда давлат раҳбари банкларнинг маҳаллалардаги ишидан мутлақо норози эканини билдирди. Шу муносабат билан Марказий банкнинг ҳудудий раҳбарлари ва давлат банклари филиаллари бошлиқлари фаолиятига кескин эътирозлар билдирилди.

Таъкидланишича, вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун 2026 йил синов ва амалий аттестация йили бўлади. Кейинги уч ой давомида самарали натижа кўрсатган раҳбарлар ўз лавозимида қолади, ўзгариш қила олмаганлари эса ишдан озод этилади.

Шунингдек, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада олиб борилаётган ишлар ҳамда амалга оширилаётган ўзгаришларни доимий назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда маҳаллаларда озодалик, яшаш маданияти ва ҳовлилар билан ишлаш масалалари ҳам танқидий муҳокама қилинди. Президент ҳовли уйларни ҳам бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳимлигини қайд этди.

46
0

Изоҳ