АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати нафақат ажойиб ўйинлар, балки футболчиларнинг юқори тезлиги билан ҳам ёдда қолди. Мундиал давомида қайд этилган маълумотларга кўра, энг юқори тезликни Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе намойиш этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу рўйхатда ТОП-10 футболчилар қаторидан жой олди.
Энг юқори тезлик қайд этган ТОП-10 футболчилар:
1. Килиан Мбаппе (Франция) — 37,61 км/соат
2. Энтони Эланга (Швеция) — 37,16 км/соат
3. Микки ван де Вен (Нидерландия) — 36,77 км/соат
4. Жордан Бос (Австралия) — 36,67 км/соат
5. Эрлинг Холанд (Норвегия) — 36,52 км/соат
6. Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) — 36,46 км/соат
7. Брадли Баркола (Франция) — 36,32 км/соат
8. Жед Спенс (Англия) — 36,22 км/соат
9. Тео Эрнандес (Франция) — 36,17 км/соат
10. Нелсон Семеду (Португалия) — 35,90 км/соат
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 36,4 км/соатлик натижа билан рўйхатда олтинчи ўринни эгаллади ва турнирнинг энг чаққон ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилди.
Изоҳ