• 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:34

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Солиқ тушумларини таъминлаш бўйича иш самарадорлиги пастлиги учун танқид қилинган Ботир Аҳмедов лавозимини тарк этди.

128
0
buxedu.uz

Солиқ тушумларини таъминлаш бўйича иш самарадорлиги пастлиги учун танқид қилинган Ботир Аҳмедов Бухоро вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шунингдек, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Йиғилишда қайд этилишича, Бухоро вилоятида йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан ортиқ бўлган 162 та корхона уч йил давомида фаолиятини зарар билан якунлаган ва шу сабабли фойда солиғидан бир сўм ҳам тўламаган.

Шунингдек, вилоятдаги қарийб 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўламагани, фақат ҚҚСни ҳисобга олиш (зачёт) механизми билан чеклангани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Аҳмедов ушбу лавозимда 2023 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди.

128
0

Изоҳ