• 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:20

"Мовий гумбаз" ўзининг асл қиёфасига қайтади - агентлик

Маданий мерос агентлиги объект тўлиқ реставрация қилиниб, илмий тадқиқотлар асосида қайта тикланишига ишонтирди. Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ тузилади.

97
0
uznews.uz

Тошкентдаги "Мовий гумбаз"да ноқонуний таъмирлаш ишларига чек қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган кафе томида келишилмаган ишлар олиб борилган.

Маданий мерос агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 21 июль куни Маданий мерос агентлигининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов "Мовий гумбаз" кафеси муаллифи, архитектор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

Қайд этилишича, ҳозирда Вил Муратов иштирокида "Мовий гумбаз"нинг асл қиёфасини илмий ўрганиш ва тиклаш ишлари бошланган.

Объектнинг асл меъморий қиёфасини тиклаш ва таъмирлаш лойиҳасини амалга ошириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилади. Унинг таркибига модернизм меъморчилиги соҳасидаги етакчи халқаро экспертлар, шунингдек, таниқли маҳаллий меъморлар, санъатшунослар ва реставрация бўйича мутахассислар киради.

"Ишчи гуруҳ халқаро ва маҳаллий мутахассислар тажрибасини бирлаштириб, объектнинг дастлабки меъморий-бадиий қиёфасини тиклаш ва реставрация қилиш бўйича илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқади. Лойиҳанинг асосий мақсади "Мовий гумбаз"нинг тарихий, меъморий ва бадиий қимматини сақлаб қолиш, унинг асл элементларини тиклаш ва ушбу ноёб ёдгорликни келажак авлодга етказишдан иборат," - дейилади хабарда.

Миллий меъморчилик анъаналари ва модернизмнинг ифодали тамойилларини ўзида мужассам этган объектнинг ноёб архитектураси Ўзбекистон меъморчилиги тарихи учун муҳим аҳамиятга эга.

"Мовий гумбаз"ни таъмирлаш ишларининг бошланиши шунчаки алоҳида тарихий бинони қайта тиклаш эмас. Бу Ўзбекистоннинг XX аср меъморий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш ҳамда уни халқаро миқёсда тақдим этишда муҳим қадамдир," - дея хулоса қилди агентлик.

97
0

Изоҳ