Аномал иссиқ об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан барча ҳокимликларга тегишли кўрсатма юборилди, дея хабар бермоқда инспекция матбуот хизмати.
Кўрсатмада аниқ талаблар белгиланди:
— 10:00–17:00 — юқори ҳарорат таъсирида ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ишларни вақтинча тўхтатиш ҳамда мослашувчан иш режимини белгилаш;
— ходимларни етарли миқдорда сифатли ичимлик суви билан таъминлаш;
— қуёш нурлари ва юқори ҳарорат таъсиридан ҳимояланган дам олиш жойларини ташкил этиш;
— мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки тиббий хулосага кўра ишга яроқсиз деб топилган шахсларни ишга қўймаслик;
— шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва меҳнат ҳамда дам олиш режимини қайта кўриб чиқиш;
— юқори ҳарорат таъсирида соғлиғи ёмонлашган ходимга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Кўрсатма талабларининг бажарилиши Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назорат қилинади. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Изоҳ