Ўзгидромет маълумотларига кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати +40...+45° гача етади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +46...+48° гача кўтарилади.
Тошкентда ҳам қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво +43...+45° гача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Синоптиклар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга, тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида узоқ вақт қолмасликка, айниқса, кучли шамол ва чанг туфайли кўриниш ёмонлашган шароитларда йўлларда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Изоҳ