• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 21 июл 09:00

Тошкентдаги "Мовий гумбаз"да ноқонуний таъмирлаш ишларига чек қўйилди

Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган кафе томида келишилмаган ишлар олиб борилган.

431
0
uznews.uz

Ижтимоий тармоқларда маданий мерос объекти – "Мовий гумбаз" кафесида ноқонуний таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Маданий меросни муҳофаза қилиш агентлиги воқеага изоҳ берди.

Идора вакиллари 20 июль куни соат 22:00 атрофида текширув ўтказиш учун воқеа жойига борган.

Аниқланишича, объект томида ваколатли органлар билан келишилмаган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Агентлик вакиллари томонидан мазкур ишларни тўхтатиш чоралари кўрилди.

Объект раҳбариятига маданий мерос объектларида ҳар қандай таъмирлаш, реставрация қилиш ёки бошқа қурилиш ишлари фақат ваколатли органларнинг тегишли рухсатномаси асосида амалга оширилиши кераклиги тўғрисидаги талаблар тушунтирилди. Шунингдек, қонунчилик талабларига риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Агентликнинг эслатишича, "Мовий гумбаз" кафеси Маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий реестрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган модернизм меъморчилиги намунаси ҳисобланади.

431
0

Изоҳ