• 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 18 декабр 2025

Ўзбекистон МТЖ саралашдан ўтгани ва ЖЧдаги гуруҳ ўйинлари учун камида $10,5 млн олади

ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун рекорд даражадаги 727 миллион доллар маблағни иштирокчи аъзо ассоциациялар ўртасида тасдиқлади.

431
0

ФИФА кенгаши Доҳада йиғилиш ўтказиб, унда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига ажратиладиган молиявий маблағлар миқдорини тасдиқлади. Жами 727 миллион доллар иштирокчи аъзо ассоциациялар ўртасида тақсимланади.

Бу 2022 йили Қатарда бўлиб ўтган мундиалга нисбатан 50 фоизга кўп. ушбу маблағнинг 655 миллион доллари мусобақанинг соврин жамғармасини ташкил этади, ғолиб 50 миллион доллар олади.

Жаҳон чемпионати ғолиби 50 миллион доллар, финалчилар 33 миллион доллар, бронза медаль соҳиблари 29 миллион доллар, тўртинчи ўрин соҳиблари 27 миллион доллар мукофот пулига эга бўлади. Чорак финалчилар 19 миллион доллардан, 1/8 финал иштирокчилари 15 миллион доллардан, 1/16 финалга чиққанлар терма жамоаларга эса 11 миллион доллардан тўланади. Фақат гуруҳ босқичи иштирокчилари $9 млн дан оладилар.

Бундан ташқари, саралашдан ўтган ҳар бир терма жамоа тайёргарлик харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион доллар олади. Бу эса барча иштирокчиларга камида 10,5 млн доллар кафолатланишини англатади. "Жаҳон чемпионати - 2026 жаҳон футбол ҳамжамиятига қўшадиган молиявий ҳиссаси нуқтаи назаридан оламшумул воқеа бўлади," - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА келгуси йилги жаҳон чемпионати билан якунланадиган тўрт йиллик давр давомида рекорд даражадаги даромадларни кутмоқда.

Ташкилот 2022 йилдан 2026 йилгача бўлган тўрт йиллик даврда 7,5 миллиард долларга нисбатан 2022 йилдан 2026 йилгача 13 миллиард доллар олишни кутмоқда. ФИФА фикрига кўра, футбол бўйича жаҳон чемпионати ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кенгайиши туфайли сезиларли ўсиш кузатилмоқда.

431
0

Изоҳ