Энергетика вазирлиги маълум қилишича, соат 14:30 ҳолатига кўтарилган ҳаво ҳарорати ва электр тармоқларидаги юкламанинг ортиши туфайли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги айрим электр узатиш линиялари ҳамда подстанцияларда техник носозликлар юзага келган.
Натижада Тошкент шаҳрининг Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 8 250 нафар истеъмолчи вақтинча электр таъминотидан узилган.
Ҳозирда махсус авария бригадалари носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларни қайта электр таъминотига улаш ишларини олиб бормоқда.
Энергетика вазирлиги режали ва фавқулодда электр ўчирилишлари ҳақидаги маълумотлар туман электр таъминоти корхоналари ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг расмий Telegram гуруҳларида мунтазам эълон қилиб борилишини эслатди.
Изоҳ