• 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:06

Самарқандда ниқобли шахс банкни ўмармоқчи бўлди — видео

У қишки кийимда, юзини ниқоб билан яширган ва ўзида портловчи модда борлигини айтган, ойналарни синдириб, пул талаб қилган.

302
0
Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 13 июль куни соат 17:00 да Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган банклардан бирида ташвишли ҳолат юз берган. 

Қўриқлаш хизмати бошқарув марказига келиб тушган хабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари уч дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган.

Маълум бўлишича, қишки кийимда, юзини ниқоб билан яширган ва қора сумка кўтарган шахс банкка кириб, ўзида портловчи модда борлигини айтган, ойналарни синдириб, пул талаб қилган.

Вазият зудлик билан назоратга олиниб, қўшимча тезкор гуруҳлар, ички ишлар органлари ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига жалб қилинган.

Қўриқлаш хизмати ходимлари гумондор билан музокаралар олиб борган.

Ҳодиса вақтида банк ходимлари ва фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етган гумондор пулни осон йўл билан қўлга киритиш мақсадида ушбу жиноятни содир этишга уринган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

302
0

Изоҳ