• 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:50

Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли қисқартирилган жадвалда ишлайди

Техник ҳолатни қўшимча текшириш ишлари муносабати билан Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати вақтинча қисқартирилган жадвал асосида амалга оширилади.

39
0
Транспорт вазирлиги

Метрополитен матбуот хизмати маълумотига кўра, 17–19 июль кунлари ер усти ҳалқа йўлида поездлар соат 06:00 дан 22:30 гача ҳаракатланади.

Ушбу даврда мутахассислар ер усти ҳалқа йўлидаги 14 та станциянинг конструктив ва техник ҳолатини батафсил текшириб чиқади.

Метрополитенда таъкидланишича, профилактик ишлар инфратузилманинг ишончли эксплуатациясини таъминлаш, унинг жорий ҳолатини қўшимча таҳлил қилиш ҳамда йўловчилар хавфсизлиги ва қулайлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Йўловчилардан ушбу муддатдаги вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш сўралди. Метрополитен маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

39
0

Изоҳ