• 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:46

Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда электр таъминоти 2 соатга тўхтатилади

Энергетика вазирлиги аварияларнинг олдини олиш мақсадида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли чекловлар жорий этилиши ҳақида огоҳлантирди.

166
0
uznews.uz

Ўзбекистонда аномал иссиқ туфайли электр энергияси истеъмоли кескин ошди. Электр тармоқлари ва ускуналардаги юклама рекорд даражага етди, шу сабабли йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда вақтинча чекловлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Энергетиклар маълумотларига кўра, 16 июль куни мамлакат ягона энергия тизимида кунлик электр энергияси истеъмоли 291 млн кВт/соатни ташкил этди, бу ёз мавсуми учун янги рекорддир. Бу кўрсаткич ўтган йилги энг юқори кўрсаткичдан 18,4 миллион кВт/соат ёки 6,7 фоизга юқори бўлди.

Шу куни электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ҳам рекорд ўрнатилди - 295,4 миллион кВт/соат. Бу бир кун олдин қайд этилган кўрсаткичдан 4 миллион кВт/соатга кўпдир.

Маълум қилинишича, мамлакатда электр энергиясига талаб ошган, бундан ташқари, очиқ ҳавода жойлашган электр узатиш линиялари ва ускуналар юқори ҳарорат таъсирида ўз-ўзидан қизийди, бу эса ортиқча юклама ва шикастланиш хавфини оширади.

Жиддий аварияларнинг олдини олиш мақсадида диспетчерлик хизматлари электр тармоқларининг айрим участкаларида юкламани вақтинча камайтирмоқда. Айрим ҳудудларда электр таъминоти қисқа муддатга - икки соатгача узилиши мумкин," дейилади хабарда.

Бир қанча ҳудудларда истеъмолчиларнинг бир қисми вақтинча электр таъминотисиз қолди:

- Қашқадарё вилоятида - Кўкдала ва Чироқчи туманларида 1750 нафар истеъмолчи;

- Жиззах вилоятида - Шароф Рашидов ва Зомин туманларида 1200 нафар истеъмолчи;

- Хоразм вилоятида - Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир туманларида 1300 нафар истеъмолчи;

- Тошкент вилоятида - Тошкент ва Зангиота туманларида 1000 нафар истеъмолчи.

Вазирликнинг таъкидлашича, вақтинчалик чоралар ускуналарни ҳимоя қилиш ва узоқ муддатли таъмирлашни талаб қилиши мумкин бўлган кенг кўламли узилишларнинг олдини олиш учун зарур.

Мамлакат аҳолисини жазирама иссиқ даврида электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга ва имкон қадар зарурат бўлмаса, кучли электр жиҳозларидан фойдаланишни чеклашга чақирди.

166
0

Изоҳ