• 12 089 сўм
    23.49
  • 13 802 сўм
    47.33
  • 154 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 089 сўм
    23.49
  • 13 802 сўм
    47.33
  • 154 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:17

Андижонлик аёл уй-жой можароси туфайли собиқ эрини ўлдириш учун $3 минг эвазига қотил ёллади

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркакнинг ўлдирилишини сохталаштирган, шундан сўнг буюртмачи аёл қўлга олинган.

217
0
uznews.uz

Андижон вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда буюртма қотилликнинг олди олинди.

Маълум бўлишича, Асака туманида яшовчи 52 ёшли аёл ўзи билан бирга яшаётган собиқ турмуш ўртоғини ўлдиришни режалаштирган. Бунга уй-жой можароси туфайли юзага келган нохуш муносабатлар сабаб бўлган. Аёл 3 минг доллар эвазига қотиллик содир этишга тайёр бўлган ижрочини қидирган.

Тезкор тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими ёлланма қотил ролини ижро этди. 10 июль куни аёл у билан учрашиб, жиноят режасини муҳокама қилган ва унга аванс сифатида 5 миллион сўм берган. Қолган суммани эса собиқ эрининг ўлими тасдиқлангандан сўнг тўлашга ваъда берган.

11 июлга ўтар кечаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қотилликни сохталаштирган. Эркак Асака туманидаги далага олиб кетилган, у ерда грим ёрдамида унинг ўлими кўриниши яратилган, шундан сўнг аёл воқеа жойига таклиф қилинган.

Эркакнинг гўёки ўлдирилганига ишонч ҳосил қилгач, у мукофотнинг қолган қисмини тўлашга тайёрлигини тасдиқлаган ва шундан сўнг қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

217
0

Изоҳ