Бухоро вилоятида жорий ҳафта давомида ҳаво ҳароратининг +44...45 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
"Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни жазирама иссиқнинг салбий асраш мақсадида, Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг хулосасига мувофиқ, жорий йил 15–17 июль кунлари Бухоро вилоятидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан белгиланган тартибда яна ўз фаолиятини давом эттиради," - дейилади хабарда.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг тавсиясига мувофиқ, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 18 июль кунига қадар вақтинча тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, аномал иссиқ туфайли болалар боғчалари ёпилиши ҳақида биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда эълон қилинди. Кейинчалик Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам шундай чоралар жорий этилди.
Изоҳ