• 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:45

Тошкентда етакчи хорижий ОТМ филиаллари жойлашадиган университет шаҳарчаси барпо этилади

Янги таълим шаҳарчасида етакчи хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари жойлаштирилади. Улар учун грантлар, солиқ ва божхона имтиёзларини ўз ичига олган алоҳида шарт-шароитлар яратилади.

77
0
president.uz

Тошкент шаҳрида халқаро университетлар шаҳарчасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда етакчи хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари жойлаштирилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев етакчи хорижий университетлар билан академик ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишган.

Лойиҳани амалга оширишда Қатардаги Education City, Бирлашган Араб Амирликларидаги Дубай халқаро академик шаҳри ҳамда Жанубий Кореянинг Инчхон глобал кампуси тажрибасидан фойдаланиш таклиф этилган.

Университет шаҳарчасига нуфузли хорижий олийгоҳлар филиалларини жалб этиш, замонавий ўқув кампуслари ва талабалар турар жойларини қуриш, лицензиялаш талабларини соддалаштириш, грант ва стипендиялар ажратиш, божхона ҳамда солиқ имтиёзларини бериш, шунингдек, роялти тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш кўзда тутилмоқда.

Президентнинг таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлардан асосий мақсад Ўзбекистонни халқаро таълим дастурлари ва стандартлари кенг жорий этилган, минтақанинг етакчи таълим марказларидан бирига айлантиришдан иборат.

77
0

Изоҳ