• 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:38

Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Ўзбекистон Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлов амалга оширилди.

38
0
t.me/DinQumita

Ўзбекистон Президентининг фармони билан Музаффар Муротович Камилов Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Музаффар Камилов мазкур тайинловга қадар Президент Администрациясининг Диний-маърифий масалалар департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритган.

У турли йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, шунингдек, Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси каби масъул лавозимларда ишлаган.

38
0

Изоҳ