• 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:34

Шавкат Мирзиёев Хитойдаги сув тошқини ва ёнғин қурбонлари муносабати билан Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районида содир бўлган сув тошқини ҳамда Фуцзянь провинциясидаги йирик ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

90
0
AP

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этиб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Президент дўст Хитой халқи бошига тушган ушбу оғир мусибат муносабати билан уларнинг қайғусига шерик эканини билдириб, бу синовли кунларда қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Маълумотларга кўра, Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқини оқибатида камида 39 нафар киши ҳалок бўлган, яна юзлаб одам бедарак йўқолган. Фуцзянь провинциясидаги фабрикалардан бирида юз берган йирик ёнғин эса 28 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.

90
0

Изоҳ